Жаҳон | 08:40 / 02.01.2016
2924
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Туркия президенти 31 март куни АҚШга боради

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 2016 йилнинг 31 март кунида АҚШда ўтказиладиган Аксилядровий саммитда иштирок этади. Бу ҳақда Туркиядаги маҳаллий нашрлар 1 январь куни Эрдўған Саудия Арабистонидан қайтиб келганидан кейин хабар тарқатишди.

Ядровий хавфсизликка бағишланадиган бундай саммитларнинг ҳисоб бўйича тўртинчиси ва охиргиси 2016 йилнинг 31 мартидан 1 апрелигача бўлган кунларда Вашингтонда ўтказилади (Бундан олдинги саммитлар 2010 йилда Вашингтонда, 2012 йилда Сеулда, 2014 йилда Гаагада бўлиб ўтганди).

Оқ уй томонидан бу саммитда юқори даражада бойитилган урандан фойдаланишни камайтириш, махфий маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш, ядровий контрабандага қарши кураш ва ядровий терроризм ҳаракатларининг олдини олиш бўйича муҳокамалар ўтказилади ва таклифлар кўриб чиқилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш