Жаҳон | 17:03 / 03.01.2016
4374
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда ҳарбий вертолёт қулаши натижасида 3 киши ҳалок бўлди

Афғонистоннинг шарқидаги Логар вилояти ҳудудида ҳарбий вертолёт қулаши натижасида 3 киши ҳалок бўлган ва яна 2 киши жиддий жароҳат олган. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Вилоят губернатори ёрдамчиси берган маълумотга кўра, бу воқеа маҳаллий вақт билан соат 13:30да рўй берган.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги (Давлат Вазири) вакили маълум қилишича, вертолёт техник носозлик туфайли қулаган.