Жаҳон | 19:51 / 03.01.2016
11209
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик муҳожир Россияда теракт ҳақда ёлғон хабар тарқатди

2 январь куни, маҳаллий вақт билан Россия ИИВ ББга қўнғироқ бўлиб, ўзини Тимиргот Ноир деб таништирган эркак Новатор бульваридаги «Французский бульвар» савдо марказига бомба қўйганлигини айтди. Тезкор олиб борилган суриштирув ишларида телефон рақами Марказий Осиёдан келган 46 ёшли эркак номида эканлиги аниқланди. Бу ҳақда konkretno.ru хабар бермоқда.

Полиция ходимлари савдо марказида Санкт-Петербургда рўйхатдан ўтмай яшаб келаётган 39 ёшли ўзбекистонлик Ноир Темирбулатовни қўлга олди. У безориликда айбланмоқда.

Маҳаллий вақт билан 15:40 дан 15:55 гача савдо марказидан 300 киши эвакуация қилинган. Соат 17:10 дан бошлаб эса савдо маркази яна ўз ишини давом эттирган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш