Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 22:02 / 03.01.2016
4778
1 дақиқада ўқилади
Туркия соҳил назорати ходимлари Эгей денгизида 57 кишини қутқариб қолди
Туркия соҳил назорати ходимлари Эгей денгизида ноқонуний 57 нафар муҳожирни қутқариб қолди. Бу ҳақда Daily Sabah газетаси маълум қилмоқда.
Улар чиқиб олган қайиқ Дикили шаҳри қирғоқларига ҳеч қандай шикастсиз етиб келган. (Измир вилояти).
Уч нафар бемор бола ва тўққиз нафар ёши катта киши вертолёт ёрдамида қутқарилган. Тош оролга денгиз назорати кемаси кела олмаганлиги сабаб, қолганлар балиқчилар қайиғида қирғоққа олиб ўтилган.

Газета маълумотига кўра, муҳожирлар Греция томон йўлга тушган.