Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Саудияда ўлим жазосига мораторий киритилишига чақирди
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раъд ал-Ҳусайн чоп этилган янги баёнотида Саудия Арабистони раҳбариятини мамлакатдаги ўлим жазосига мораторий киритишга чақирди. Бу ҳақда First Post нашри хабар бермоқда.
У яқин кунларда мамлакатда 47 қатл ҳукми ижро этилиши ва бу кишилар орасида шиа илоҳиётчиси шайх Нимрон ан-Нимрнинг борлиги муносабати билан чуқур ташвиш ва қайғуда эканлигини билдирди. 2015 йилда ал-Ҳусайн шайхнинг ҳаётини сақлаб қолиш масаласида мамлакат ҳукуматига мурожаат қилган эди.
Комиссарнинг эслатиб ўтишича, халқаро ҳуқуқда ўлим жазосининг қўлланилиши фақатгина қасддан одам ўлдириш жиноятини жазолаш ҳолатларидагина кўзда тутилган.
“Саудия Арабистонида ўлим жазосининг ижро этилиши ҳолатларининг кўпайиб бораётгани бизни ташвишга солмоқда.
Мамлакат ҳукуматига барча қатлларга нисбатан мораторий ўрнатиб, БМТ ва бошқа шериклар билан биргаликда террорчиликка қарши курашнинг муқобил стратегиялари устида ишлашни тавсия қиламиз”, - деб хулоса қилади ал-Ҳусайн.