Жамият | 23:21 / 04.01.2016
4736
1 дақиқада ўқилади

Эстрада санъаткорларини жонли ижро этишларини рағбатлантириш янада кучайтирилади

Ўзбекистонда йил бошидан бошлаб, эстрада санъаткорларини жонли ижро этишларини рағбатлантириш чора-тадбирлари янада кучайтирилади. Бу ҳақда Sputnik нашри мухбирига “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси вакили маълум қилган.

Унинг фикрига кўра, фонограмма бугунги замон талаби бўлиб қолди. Чунки у техник ва бошқа томондан кетадиган харажатларнинг олдини олади. Шу боис ҳар бир санъаткор ҳам жонли ижро этишга қурби етмайди.

"Биринчи тоифали эстрада-симфоник оркестри 101 нафар мусиқачидан ташкил топган бўлади. Қайси бир ижрочи бунча одамни йиға олади? Бунинг устига уларнинг ҳар бирига алоҳида ҳақ тўлаш керак бўлади. Шу сабаб қўшиқчилар минусовкаларни студияларда ёзишади. Муаммо шундаки, фонограмма ёзишаётганда жонли овозларидан фойдаланишмайди. Биз вазиятни ўрганиб, унинг илдизини топиб йўқ қилиш ҳамда санъаткорларни жонли ижро этишга рағбатлантириш чора-тадбирларини амалга оширяпмиз”, – деди "Ўзбекнаво" вакили.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш