Спорт | 10:36 / 04.01.2016
3688
1 дақиқада ўқилади

Жейми Варди жароҳат туфайли камида 2 ҳафта футбол ўйнай олмайди

"Лестер" ҳужумчиси Жейми Варди 2 январь куни "Борнмут" жамоасига қарши ўйинда жароҳат олган ва у бу ҳафтада кичик операцияни бошдан кечиради. Бу ҳақда BBC Radio Leicester хабар беради.

28 ёшли футболчи чов қисмидан жароҳат олган.

Футболчининг сафга қайтиши учун икки ҳафта керак бўлади.

Шундай қилиб, Варди 10 январь куни Англия кубогининг 1/32 финали доирасида "Тоттенҳэм"га қарши учрашувда жамоасига ёрдам бера олмайди.

У шунингдек, АПЛ доирасида 13 январь куни "Тоттенҳэм", 16 январь куни "Астон Вилла"га қарши кечадиган ўйинларда иштирок эта олмайди.

Маълумот учун, Варди АПЛнинг жорий мавсумида 20 ўйинда 15та гол урган.