Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 15:59 / 05.01.2016
12548
1 дақиқада ўқилади
Ҳафта давомида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 18 даражагача кўтарилади
Жорий ҳафтада Республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати +18 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Гидрометеорология марказидан маълум қилишларича, 7-8 январь кунлари республика бўйлаб ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқни ташкил этади.
9-10 январь кунлари ёғингарчиликлар кутилмайди. Кечаси ҳарорат 2-7, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади. Баъзи ҳудудларда ҳарорат +18 даражага етиши кутилмоқда.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчиликлар кузатилади, ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш