Жаҳон | 18:48 / 05.01.2016
3778
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда зилзила туфайли 2 минг киши бошпанадан маҳрум бўлди

Ҳиндистон ҳукумати мамлакат шимоли шарқида 4 январь куни рўй берган зилзила туфайли уйлари вайрон бўлган ва бошпанасиз қолган тахминан 2 минг кишига молиявий ёрдам кўрсатади. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс хабар берган.

Бундан олдинроқ, 6,8 балли зилзила туфайли 10 киши ҳалок бўлиб, 200дан ортиқ киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди.

Агентлик маълумотига кўра, асосан Импҳала шаҳри аҳолиси зилзиладан талофат кўрган ва айни вақтда бу ерда уйлари вайрон бўлган кишилар қариндошларининг уйларига бориб яшаб турибди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш