Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истомин янги мавсумни мағлубият билан бошлади
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин янги мавсумдаги илк расмий учрашувини ўтказди. У 2016 йилги теннис мавсумидаги иштирокини Австралиянинг Брисбен шаҳрида старт олган турнирдан бошлади. Бу ҳақда olamsport.com хабар берган.
Бугун ўтказилган учрашувда Истомин қозоғистонлик Михаил Кукушкинга қарши кортга чиқди. Икки сет давом этган баҳсда Кукушкин 6:2, 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди Кукушкин иккинчи даврада турнирнинг иккинчи ракеткаси япониялик Кеи Нисикори билан баҳс олиб боради.
Мукофот жамғармаси 461,330 доллардан иборат мусобақа олдидан Денис Истомин дунё рейтингида 61, Кукушкин эса 65-ўринни эгаллаб турганди.