Жаҳон | 18:23 / 05.01.2016
5046
1 дақиқада ўқилади

Жаҳонгирий: Афғонистоннинг барқарорлиги Эроннинг хавфсизлиги кафолатидир

Афғонистоннинг барқарорлиги Эроннинг хавфсизлиги кафолатидир. Бу ҳақда Эрон президентининг биринчи ўринбосари Исҳоқ Жаҳонгирий Афғонистон бош вазири Абдулла Абдулла билан музокаралар чоғида айтиб ўтди.

Абдулла Абдулла душанба куни Эронга уч кунлий сафар билан ташриф буюрди.
“Афғонистоннинг барқарорлиги Эрон учун муҳим аҳамиятга эга, негаки бу Ислом Республикасида ҳам тинчлик ва барқарорлик бўлади дегани”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.

Жаҳонгирий Эрон ўз ташқи сиёсатида Афғонистонга муҳим стратегик ўрин ажратишини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, у республикаси афғонистонлик меҳнат муҳожирлари учун визалар учун квоталарни оширишга тайёрлигини маълум қилди.