Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 10:28 / 05.01.2016
3731
1 дақиқада ўқилади
Олимпиада чемпиони бошқа спортчига жиддий жароҳат етказгани учун 10 йилга дисквалификация қилинди
Жанубий Корея оғир атлетика федерацияси 2008 йилги олимпиада чемпиони, 77 кг вазнда иштирок этувчи Са Жэ Хеукни 10 йилга спорт фаолиятидан четлатди. Бу ҳақда Associated Press хабар берган.
Маълум қилинишича, у бошқа бир спортчи Хван У Манга жиддий жароҳат етказгани учун жазоланган.
Жабрланган спортчи ўз жароҳатларини 6 ҳафта давомида даволашга мажбур бўлиши айтилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш