Ўзбекистон | 21:36 / 05.01.2016
5701
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Қозоғистонга янги элчи тайинлади

5 январь куни Икром Назаров Ўзбекистоннинг Қозооғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар берган.

Маълум қилинишича, у бугуннинг ўзида Олмаотага жўнаб кетган.

Маълумот учун, Икром Назаров бунгача Ўзбекистон Республикасининг Польшадаги Муваққат ишлар вакили, маслаҳатчи лавозимида ишлаганди.

Эслатиб ўтамиз, 21 декабрь куни Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Алишер Салоҳитдинов лавозимидан озод қилинганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш