Жаҳон | 17:29 / 05.01.2016
4374
1 дақиқада ўқилади

Туркия Саудия Арабистони ва Эрон муносабатларини тиклаш жараёнида иштирок этишга тайёр

Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли Туркия Саудия Арабистони ва Эрон ўртасидаги можарони ҳал этишда иштирок этишга тайёр эканини эълон қилди, дея хабар бермоқда Reuters.

Бу ҳақда ўзи бошчилик қилаётган Адолат ва тараққиёт партияси йиғилишида маълум қилди. У мамлакатлар дипломатик каналлардан фойдаланиш лозимлигини қўшимча қилиб ўтди.

“Зудлик билан дипломатик каналлардан фойдаланиш лозим. Туркия мазкур муаммони ҳал этиш бўйича ҳар қандай конструктив ёрдамни кўрсатишга тайёр”, - деди Довудўғли.

Бундан аввалроқ эса Туркия Саудия Арабистони ва Эронни “дипломатик тил”да мулоқот олиб боришга чақирган эди.