Жаҳон | 17:32 / 05.01.2016
3559
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик аёл парранда гриппидан вафот этди

Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида 26 ёшли аёл парранда гриппидан вафот этди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, аёл 30 декабрь куни оламдан ўтган. Унинг ДНК таҳлили шуни кўрсатдики, у парранда бозоридаги қушдан касалликни юқтирган.

Гуандин вилояти аҳолисининг эътироф этишича, яна уч киши бундай хасталикка чалингани маълум.