Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:41 / 05.01.2016
3683
1 дақиқада ўқилади
Япония Саудия Арабистони ва Эрон элчихоналари олдида хавфсизлик чораларини кучайтиради
Саудия Арабистони ва Эроннинг муносабатлари кескин ёмонлашуви муносабати билан Токио полиция ушбу давлатлар элчихоналари жойлашган бинолар олдида хавфсизлик чораларини кучайтиради.
NHK телеканали берган маълумотларга қараганда, ҳуқуқ-тартибот органлари қўриқлаш қисмлари таркибини оширади, шунингдек, элчихоналар жойлашган туманлардаги патруль машиналар сони орттирилади. Икки давлатга оид муассасалар, жумладан, тил мактабларини қўриқлаш чоралари кучайтирилади.