Жаҳон | 10:27 / 06.01.2016
3656
1 дақиқада ўқилади

БМТ ХК КХДР ядро синови муносабати билан фавқулодда мажлис ўтказади

6 январь куни БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореянинг водород бомбасини муваффақиятли синовдан ўтказгани тўғрисидаги баёноти билан боғлиқ равишда фавқулодда мажлис ўтказади. Бу ҳақда ТАСС халқаро ташкилотнинг бош идорасидаги ахборот манбасига асосланиб хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, ёпиқ мажлис Нью-Йорк вақти билан 11.00 да (Тошкент вақти билан 20.00) бўлиб ўтиши мумкин.

Мазкур хабарни Reuters агентлигига БМТдаги дипломатлар ҳам тасдиқлаган.
“Ҳозирча аниқ вақти тасдиқланмаган, бироқ учрашув бугуннинг ўзида бўлиб ўтиши эҳтимоли юқори”, - деди ТАСС суҳбатдоши.

РИА “Новости” агентлиги талқинида мазкур учрашув АҚШ ва Япония ташаббуси билан ўтказилмоқда, дейилади.Бундан аввалроқ эса КХДР ҳукумати водород бомбаси муваффақиятли тарзда синовдан ўтганини тасдиқлаган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш