Жаҳон | 11:36 / 06.01.2016
6295
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея разведкаси КХДРда водород бомбаси синовдан ўтказилганини шубҳа остига олди

Жанубий Корея разведкаси ядро синови келтириб чиқарган зилзила магнитудаси пастлигини ҳисобга олган ҳолда КХДРда водород бомбаси синовдан ўтказилганини шубҳа остига олди, дея хабар бермоқда Рёнҳап агентлиги.

“Шимолий Корея водород бомбаси ҳақида гапирмоқда, аммо ўлчашлар (магнитуда) бундай эмаслигини кўрсатмоқда”, - дея хабар берди агентлик Корея Республикаси парламентига тақдим этилган разведка хулосаларига асосланган ҳолда.

“Учинчи синов вақтида (2013 йил) портлаш қуввати 7,9 килотонна, зилзила магнитудаси 4,9 баллни ташкил этган эди, бу сафар эса портлаш қуввати 6 килотонна, магнитуда эса яна ҳам паст — 4,8", - дея тасдиқламоқда Жанубий Корея разведкаси.

Унинг маълумотларига кўра, водород бомбасининг кучи бир неча юз тоннани ташкил этиб, ҳаттоки муваффақиятсиз синовда ҳам унинг қуввати бир неча ўн тоннадан иборат бўлади.