Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 16:48 / 06.01.2016
2536
1 дақиқада ўқилади
Lego мухлислари ўз мини-эгизакларини буюртма қилиши мумкин бўлади
Funky 3D Faces интернет дўкони фойдаланувчининг мослаштирилган 3D-проекциясини тайёрлаш хизматини ишга туширди. 30 доллар эвазига харидор ўз юзига эга Lego ўйинчоғига эга бўлади. Бу ҳақда mashable.com сайти ёзмоқда.
Бундай ўйинчоққа эга бўлиш учун харидор дўконга ўзининг ёнлама ва рўбарў расмини юбориши талаб этилади. Шунингдек, мижоз ўзи учун индивидуал “тана” танлаши мумкин.
Буюртма икки ҳафта мобайнида тайёр бўлади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш