Жаҳон | 16:18 / 06.01.2016
4049
2 дақиқада ўқилади

Саудия адлия вазири: бизнинг суд тизими очиқ ва шаффофдир

Саудия Арабистони адлия вазири Валид ас-Самъоний мамлакат судларида террорчилик билан боғлиқ суд эшитувларида исбот-далиллар етарлилиги ва ҳаққонийлиги билан боғлиқ мураккаб методикадан фойдаланилади. Шу боис унинг фикрича, судларни нохолисликда ва янглиш ҳукм чиқаришда айблаб бўлмайди.

Бу баёнот Саудия Арабистонида ижро этилган 47 ўлим ҳукмининг ҳаққоний суд қарорига асосланганлиги БМТ ҳамда бир қатор давлатлар томонидан шубҳа остига олиниши муносабати билан берилди.

Араб адвокатлари иттифоқи аъзоси Аҳмад ал-Жамъон ал-Малкийнинг таъкидлашича, Саудия суд тизими ислом ҳуқуқига, яъни Қуръон ва Суннага асосланади.
“Саудия Арабистони ҳукм чиқаришда бутунлай ислом қоидаларига асосланадиган дунёдаги ягона давлатдир”, - таъкидлади у.

Ал-Малкийнинг ишонтиришича, қиролликда суд тизими мустақил фаолият юритади. Оддий эшитувларда бир нафар судья жалб этилса, қўлни кесиш ёки тошбўрон қилиш билан боғлиқ жазо белгиланиши мумкин бўлган судларда уч судья жалб этилади.

Бундан ташқари, Апелляция судида ва Олий судда беш нафардан судьялар ишни ҳар доим қайта кўриб чиқишга тайёр туради. Шу тариқа, бундай қийин ишлар бўйича узил-кесил қарор қабул қилингунига қадар уни камида 13 судья кўриб чиқади.
“Судларимиз ислом қонунларига мувофиқ мутлақо очиқ ва шаффоф ишлайди”, - хулоса қилди ас-Самъоний.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш