Жаҳон | 20:59 / 07.01.2016
4779
1 дақиқада ўқилади

Ироқ ҲҲК мамлакат ғарбида ИШИДнинг 75 жангарисини йўқ қилди

Ироқ ҳарбий-ҳаво кучлари мамлакат ғарбида авиазарбалар оқибатида ИШИДнинг камида 75 жангарисини йўқ қилди, деб хабар бермоқда Press TV телеканали.

Авиазарбалар жангариларнинг Анбар вилоятидаги Тартар кўли яқинидаги позицияларига берилган. Шунингдек, кўплаб жангарилар ва “қурол-аслаҳа ва портловчи қурилмалари бўлган транспорт воситалар” йўқ қилинди.

Ҳозирда Ироқ армияси Анбар вилоятида ҲҲК, халқ кўнгилли жангчилари ва АҚШ бошчилигидаги коалиция кўмагида жангчиларга қарши фаол жанговор ҳаракатлар олиб бормоқда.