Жаҳон | 13:39 / 07.01.2016
4514
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея ва АҚШ КХДРга қарши янги санкциялар ишлаб чиқади

Корея Республикаси ва АҚШ президентлари КХДР томонидан 6 январь куни амалга оширилгани даъво қилинаётган водород бомбаси синовларига қарши чора ўлароқ қўшимча иқтисодий ва сиёсий санкцияларни ҳамкорликда ишлаб чиқиш борасида келишувга эришди. Бу ҳақда Жанубий Корея президентининг матбуот хизмати хабар берди.

“Пак Кин Хе ва Барак Обама 20 дақиқалик телефон суҳбати давомида Шимолий Корея БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясини бузганлиги учун бадал тўлаши кераклиги ҳақида бир фикрга келишди”, - дейилади тарқатилган хабарномада.

Бундан ташқари, Обама Жанубий Кореянинг хавфсизлигини таъминлаш учун барча чораларни кўришга тайёрлигини ишонтириб айтган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш