Жаҳон | 20:54 / 07.01.2016
4023
1 дақиқада ўқилади

Сомали ТИВ Эрон билан дипломатик муносабатлар узилганини эълон қилди

Сомали Ташқи ишлар вазирлиги Эрон билан дипломатик алоқалар узилгани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда Франс Пресс нашри хабар тарқатган.

"Бу қарор синчковлик билан ўтказилган текширувлардан кейин, Эроннинг Сомали ички ишларига аралаши олдини олиш мақсадида қабул қилинди", дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этилишича, эронлик дипломатларга мамлакат ҳудудини тарк этиш учун 72 соат муҳлат берилган.

Саудия Арабистони 3 январь куни Эрон билан Теҳрондаги элчихонасига уюштирилган ҳужум туфайли дипломатик муносабатларни узгани ҳақида маълум қилди.

Ундан олдинроқ, 2 январь куни Саудия Арабистонида шиалар хатиби Нимр ан-Нимрни қатл қилгач, эронликлар дарғазаб бўлишган ва саудияликларнинг Теҳрондаги элчихонасини ёқиб юборишган, Машҳаддаги консулхонасига жиддий зарар етказишганди.

Кейинги кунларда Баҳрайн ва Судан ҳам Эрон билан муносабатларни узди, БАА, Кувайт, Қатар ҳамда Иордания каби давлатлар эса Теҳрондаги элчиларини чақириб олди.