Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чикаголик эркак йўлдан тозаланмаган муз муаммосига эътиборни қаратиш мақсадида муздан уйча ясади
АҚШнинг Чикаго шаҳридаги асосий йўлларда жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида яшовчи эркак йўлдан олиб ташланмаган музлардан иглу (муздан ясалган уйча) ясади, деб хабар бермоқда Red Eye Chicago нашри.
58 ёшли Дэвид Садлернинг айтишича, у йўллардан қор ва музни тозаламаган қор ва музни тозаловчи маҳаллий компаниялар эътиборини жалб қилиш учун иглуни йўлнинг ўртасида қуришга қарор қилган.
Садлернинг таъкидлашича, у бу иши билан пиёдаларни музда сирпаниб, шикастланишдан ҳимоялашдан ташқари, атрофдагиларни ҳайратлантирмоқчи бўлган. Эркак уйчани бир неча кун давомида тунлари билан ясаган.
“Менга одамлар “Ажабо, бу қандай юз берди? Бу қаердан пайдо бўлди?”, деб ҳайратланиб гапирадиган ишларни қилиш ёқади”, деб айтди Садлер.
Иглунинг илк фотосуратлари интернетда пайдо бўлганда одамлар бу уйчани уйи йўқ, бошпанасиз кимса ясаган деган хулосага келишган.



