Технология | 17:40 / 08.01.2016
4568
2 дақиқада ўқилади

Hyundai компанияси Toyota Priusнинг рақобатчисини ишлаб чиқарди

Hyundai компанияси Toyota Prius’нинг рақобатчисини бўлиши кутилаётган Ioniq гибридининг дастлабки расмий тасвирларини оммалаштирди. Моделнинг биринчи намойиши Кореянинг Намьянг шаҳридаги тадқиқотлар ва янги ишланмалар бўлимида ўтказилди, аммо автомобилнинг Европа версияси оммавий равишда Женевада март ойида ўтадиган моторшоуда кўрсатилади.

Гибрид янги платформа асосига қурилган бўлиб, у ҳали компаниянинг бошқа бирор моделида қўлланилмаган. Шасси пўлатдан, капот, юкхона қопқоғи ва айрим деталлар алюминийдан ясалган бўлиб, бу машинага 12.6 кг “вазн ташлаш”га ёрдам берди.

Ioniq куч қурилмаси таркибига 1.6 л ли 105 от кучига эга бензинли мотор, шунингдек, 43.5 от кучига эга электр двигатель ва литий-ионли аккумуляторлар комплекти билан жиҳозланган. Куч қурилмаси 6 диапазонли роботлаштирилган трансмиссия билан уйғунликда ишлайди.

Ioniq уч модификацияда чиқарилади. Улардан биринчиси (бензинли ва электрик версия) Намьянгда намойиш қилинди, бутунлай электрик асосга қурилган вариант ҳали оммага маълум қилинмади. Ниҳоят, учинчи версияда ички ёниш двигатели куч қурилмаси батареяларини ҳаракат чоғида қувватлантирувчи генератор вазифасини бажаради.