Жамият | 11:23 / 08.01.2016
4978
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Швейцария ва Австрияда ҳам аёлларга ҳужумлар уюштирилди

Янги йил кечаси аёлларга ҳужумлар фақатгина Германиянинг Кёльнида эмас, балки Австрия ва Швейцарияда ҳам содир бўлди. Бу ҳақда Der Standart нашри ёзмоқда.

Кёльндаги воқеалар матбуот диққатида экан, Зальцбургда ҳам бир қанча аёллар полицияга мурожаат қилишган. Цюрихда полицияга зўравонлик қурбони бўлган 12 нафар аёл мурожаат қилган. Уларнинг бари “қора танли эркаклар”нинг ҳужуми ва зўрлиги қурбони бўлганини айтмоқда.

Гамбург шаҳрида 70 нафар аёл ҳужумга дучор бўлган, уларнинг 23 нафари ёнидаги пуллари ва қимматликларидан айрилган. Жинсий зўравонлик ва талончилик ҳолатлари Штутгарт, Дюссельдорф, Мюнхен, Франкфурт шаҳарларида қайд қилинган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш