Жаҳон | 18:43 / 08.01.2016
4030
1 дақиқада ўқилади

Полиция Кёльндаги зўравонликларда гумондор 32 кишининг шахсини аниқлади

Полиция Кёльндаги зўравонликларда гумондор 32 кишининг шахсини аниқлади, деб хабар беради Zeit. Бу ҳақда Германия ИИВнинг расмий вакили баёнот берди.

Полиция маълумотларига қараганда, ҳужумларни уюштирганлар ичида Жазоир, Марокаш, Сурия фуқаролари, шунингдек, икки германиялик бўлган. Уларга талончилик ва зўравонлик ишлатиш айби қўйилмоқда.

Гумондорларнинг 29 нафари Германияда яшаш рухсатномасига эга эканлиги маълум бўлди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш