Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди
2016 йил 8 январь куни соат 1000да Жиззах вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши Ижроия Қўмитаси “Аёллар қаноти” томонидан «Ватан ҳимоячилари-миллат ғурури» мавзуидаги байрам тадбири ўтказилди.
Унда ЎзМТДП Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши Ижроия Қўмитаси ходимлари, вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Тадбирни ЎзМТДП Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши Ижроия Қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ОАВ йўналиши бўйича етакчи мутахассиси Акмал Бинокулов олиб борди.
Дастлаб, Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши Ижроия Қўмитаси “Аёллар қаноти” етакчи мутахассиси Шапоат Мусаева йиғилганларга партиянинг мақсад ва вазифалари хусусида батафсил маълумотлар бериб ўтди.
Шундан сўнг, Жиззах вилояти Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциясия раҳбари Нозима Тугалова ҳарбийларни байрам билан табриклаб иштирокчиларга маъруза ўқиди.

Бугун ёшларимиз ўртасида шарафли ва фахрли касб-ҳарбийликка қизиқиш ортиб бормоқда. Айниқса, офицер бўлиб, ватан ҳимоясидек эзгу ишда фидойи фарзанд бўлиш, яшамоқлик ният қилган соғлом, фикрли ёшларимиз кун сайин ортиб бормоқда. Азал-азалдан ҳар қайси ота –она ўз боласинининг соғлом ва баркамол, ақл заковатли, бахтли бўлишини истайди. Шундай фарзандни вояга етказиш, унинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллашига эришиш, ота-онанинг энг улуғ, энг муқаддас орзусидир.
Юртимиз хавфсизлиги ва барқарорлигини, унинг ҳудудий яхлитлигини, чегараларимиз даҳлсизлигини, аҳолимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилиш мамлакатимиз Қуролли Кучлари зиммасига юклатилган.
Харбий хизматга тайёрлаш тизимини тубдан яхшилаш ҳамда замонавий талаблар даражасида йўлга қўйилишига эришиш, ҳарбий хизмат нуфузини, Ватан ҳимоячисининг обрў-этиборини ошириш, армия ташкил этишда контракт асосидаги усулнинг муносиб ўрнини таъминлаш, чақирув комиссиялари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини таъминлашнинг қонунчилик асосларини яратиш ва такомиллаштиришни ҳаётни ўзи тақазо этганини алоҳида таъкидланди.

Байрам дастури юқори даражадаги байрамона кайфият билан бошланди ва бу кўтаринкилик байрам сўнгигача давом этди. Байрамни янада қизғин ва юқори савияда ўтишида Жиззах вилоят маданият ва саъат бошқармасининг ҳам ҳиссаси катта бўлди. Ҳушовоз санъаткорларнинг ижроси барчага манзур бўлди.
Тадбир якунида ҳарбий хизматчиларнинг бир гуруҳига ЎзМТДП Жиззах вилояти ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши томонидан таъсис этилган совғалар билан берилди.
Шунингдек, ўз вазифасини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оиласидан хабар олиниб, уларга ЎзМТДП Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши Ижроия Қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.