Ўзбекистон | 14:14 / 09.01.2016
6255
1 дақиқада ўқилади

Ўзгидромет: 2015 йил Тошкент учун энг иссиқ йил бўлмади

Тошкент учун 2015 йил метеокузатувларда энг иссиғи бўлмади, у 2004 рекорд йилдан бироз ортда қолмоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология Маркази бош синоптиги Ирина Зайцева маълумот берди.

“Ўртача йиллик ҳарорат 2015 йилда 15.8 даражани ташкил қилди, бу 2004 йилдан 0.1 даражага паст”, - унинг сўзларини келтиради Darakchi.uz. Шунингдек, Зайцева нега 2016 йил январи иссиқ келганини тушунтириб берди.

“Январь бошларида Ўзбекистон ҳудудида 2015 йилнинг декабрь ойида қайд этилган юқори ҳарорат сақланиб қолмоқда, - деди у. – Бундай илиқ ҳавонинг сабаби – атмосферадан жанубий-ғарбий оқимнинг устунлик қилаётгани ва у билан чет жануб ҳудудларидан республика ҳудудига илиқ ва нам ҳавонинг кириб келаётганидир”.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш