Жаҳон | 19:20 / 09.01.2016
19138
1 дақиқада ўқилади

Путиннинг дзюдочи қиз билан спарринги видеоси эълон қилинди

Кеча, 8 январь куни, Россия президенти Владимир Путин мамлакатнинг дзюдо бўйича терма жамоаси билан бирга машғулот ўтказгани хабар қилинган эди. Бугун RT телеканали YouTube’даги каналида ушбу машғулотдан видеолавҳа жойлаштирди.

Машғулот давомида давлат раҳбари бир нечта спарринг ўтказган. Президентга қарши татамига Россия термаси мураббийи Эцио Гамба, шунингдек, 28 ёшли самаралик спортчи қиз Ирина Заблудина чиқдилар.

Гамба билан йиқитишни машқ қилиб олган Путин Заблудина билан анча вақт курашди ва ахийри ундан енгилди.

“Жуда ўжар қиз экан, - деди Путин машғулотдан сўнг. – Сизни йиқитишим керакку, дейди! Ёпишиб олди”.