Жаҳон | 22:43 / 10.01.2016
4569
1 дақиқада ўқилади

Германия Европага яна 10 млн гача қочқин келиши мумкинлигини айтди

Европа янада каттароқ қочқинлар оқимига дучор бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди Германия иқтисодий ҳамкорлик ва иқтисодиёт вазири Герд Мюллер.

“Бизга Сурия ва Ироқда бошланган қочқинлар оқимининг 10 фоизигина етиб келди”, - деди Мюллер Bild am Sonntag нашрида 10 январь куни чоп этилган интервьюсида.

Унинг ишонтиришича, айни пайтда 8-10 млн қочқин “Европага йўл олган ва ҳали етиб келмаган”.

“Бугун бизгача етиб келганлар йиллар давомида чодирларда, ертўла ва омборларда ичимлик суви ва электр қувватисиз яшаган. Жаҳон ҳамжамияти уларни таъминлай олмаслиги уятлидир”, - қўшимча қилди вазир.