Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 20:55 / 10.01.2016
5564
1 дақиқада ўқилади
Москва-Олмаота рейсини бажараётган самолёт Атировда қўнишга мажбур бўлди
Air Astana авиакомпаниясининг Москва-Олмаота рейсини бажараётган самолёти Атиров аэропортида фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.
Олмаота аэропорти маъмуриятининг хабар беришича, қўниш техник сабабларга кўра амалга оширилган. Атиров вилоят фавқулодда хизматларига Boeing 757да фавқулодда қўниш датчигининг ишлаб кетгани хабар қилинган. Шундан сўнг қўниш амалга оширилган.
Носозлик сабаблари ўрганилмоқда.