Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 22:36 / 10.01.2016
4115
1 дақиқада ўқилади
Саудия Арабистони: Эроннинг аралашуви минтақавий барқарорликни таҳдидга қўймоқда
Эроннинг араб давлатлари ички ишларига аралашуви минтақадаги тинчлик ва барқарорликка рахна солмоқда. Бу ҳақда 10 январь куни Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр Араб давлатлари лигаси ташқи ишлар вазирларининг фавқулодда йиғилиши чоғида қилган чиқишида айтиб ўтди.
“Эроннинг аралашуви барча халқаро конвенция ва меъёрларнинг ошкора бузилишидир, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги. – Саудия Арабистони бу ҳамлага қарши туради ва қатъийлик билан Лигани Теҳронга нисбатан аниқ позициядан туриб гапиришга чақиради”.