Жаҳон | 16:26 / 11.01.2016
4180
1 дақиқада ўқилади

Ироқ армияси Аш-Шаи туманини жангарилардан озод қилди

Ироқ ҳукумати армияси мамлакат ғарбида жойлашган Анбар вилоятида ўтказилган ҳарбий амалиётлар эвазига Аш-Шаи туманини озод қилган ва олиб борилган жанг давомида 70 нафарга яқин жангарини йўқ қилган. Бу ҳақда армия вакилига асосланган ҳолда Al Sumaria телеканали хабар берган.

Генерал-майор Нуман Абд аз-Зубайнинг маълум қилишича, ироқлик ҳарбийлар ИШИД назоратидан Хадит шимолидаги Аш-Шаини озод қилишган.

"Ҳудудни эгаллаш учун олиб борилган жангларда 70 нафарга яқин жангари ҳамда ИШИДнинг техник воситалари йўқ қилинди", дейди аз-Зубай.

У қўшни туманларни озод қилиш учун ҳаракатлар бошлангани ҳақида айтган.