Жаҳон | 21:16 / 11.01.2016
5183
1 дақиқада ўқилади

Жангарилар Бағдоддаги савдо марказини гаровга олди

Номаълум шахслар гуруҳи Бағдод шаҳрининг ал-Жадид туманидаги савдо марказларидан бирига бостириб кирди. Рейтер агентлиги хабарига кўра, номаълум шахслар бино эшиги олдида автомобиль портлатиб, бостириб киришган ва отишма бошлашган.

Ироқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотига кўра, портлаш туфайли 10 киши ҳалок бўлган ва 20 нафардан ортиқ киши жароҳатланган. Шунингдек, бостириб кирувчилар одамларни гаровга олган.

Айни вақтда гаровда неча киши борлиги ҳақида маълумотлар йўқ.

Маълум қилинишича, бу савдо маркази шаҳарнинг шиалар яшайдиган қисмида жойлашган. Савдо маркази биносини махсус хизматлар ходимлари ўраб ола бошлашган.