Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея Ўзбекистонда газ баллони ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
Ўзбекистон ва Жанубий Корея мамлакат ҳудудидаги эркин иқтисодий ҳудудлардан бирида газ баллони ускуналари ишлаб чиқаришга мўлжалланган заводни ишга туширишни режалаштирмоқда.
Sputnik нашрининг хабар беришича, мазкур лойиҳани молиялаштириш тўлалигича Жанубий Корея томонидан амалга оширилади.
Икки мамлакат ўртасида ушбу лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш юзасидан меморандум имзоланган. Айни пайтда янги заводнинг жойлашадиган ўрни ва техник-иқтисодий асослар муҳокама қилинмоқда.
Лойиҳанинг барча жиҳатларини ишлаб чиқиш 2016 йилнинг ўрталарида якунланади.
Янги заводда пропан ва бутан газларида ишловчи автомобиллар учун мўлжалланган газ баллонлари ишлаб чиқарилади. Келгусида завод маҳсулотлари МДҲ мамлакатларига, биринчи навбатда Россияга экспорт қилинади.
2017 йилнинг охирига қадар Ўзбекистондаги 74 минг автомобилга газ баллони ускуналари ўрнатилиши режалаштирилган. Аввалоқ, «Ўзавтосаноат» томонидан GM Uzbekistan буюртма бўйича газ баллонларини ишлаб чиқариши хабар берилган эди.
Ускуналарни ишлаб чиқариш билан Жанубий Кореянинг Young Shin Tech компанияси шуғулланади.