Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 12:49 / 11.01.2016
8349
1 дақиқада ўқилади
Путин: Берлин деворининг қулаши бўлиниш чизиғини шарққа олиб ўтди
Европанинг бўлиниши Берлин деворининг қулаши билан барҳам топмади. Эндиликда янги қарама-қаршилик юзага келди, деб таъкидлади Россия президенти Владимир Путин Германиянинг Bild нашрига берган интервьюсида.
“Биринчи қадамларимизни барчамиз нотўғри ташладик ва Европанинг бўлинишини бартараф эта олмадик, - таъкидлади у. – 25 йил муқаддам Берлин девори қулади, аммо Европанинг бўлиниши бу билан барҳам топмади, кўринмас деворлар шарққа силжиди, холос. Бу келажакдаги келишвомчиликларга замин яратиб берди”.