Жамият | 16:11 / 12.01.2016
2406
1 дақиқада ўқилади

Louis Vuitton болаларга кўмак бериш учун заргарлик буюмлари тайёрлади

Франциянинг Louis Vuitton модалар уйи UNICEF билан ҳамкорликда муҳтож болаларга кўмак беришга мўлжалланган дастурни ишга туширди. Бу ҳақда Fashionmag хабар бермоқда.

Лойиҳа доирасида дизайнерлар махсус заргарлик буюмларини ишлаб чиқишди. Уларнинг сотилишидан тушадиган пулнинг бир қисми хайрия ишларига йўналтирилади. Безакларнинг нархи — 500 евро, 13 январдан улар бренднинг бутикларида сотувга чиқарилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш