Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ҳукумати ОАВга Истанбулдаги теракт ҳақида маълумот тарқатишни тақиқлади
Туркия ҳукумати Истанбулда содир бўлган (ҳозирча 10 киши вафот этган 15 нафар киши жароҳат олшган) портлаш тафсилотларини матбуотда ёритишни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар тарқатди.
Мазкур портлаш ҳақидаги маълумотларга қўйилган тақиқ матбуот телевидениедаги интервьюлар, танқидий чиқишлар, радио интернет ОАВ учун ҳам амал қилмоқда. Бу ҳақда турк матбуот расмий равишда огоҳлантирилган.
Туркияда бу каби воқеа биринчи марта содир бўлиши эмас. Ўтган йилнинг октябрь ойида Анқарада содир бўлган портлашдан кейин ҳам матбуот учун уни ёритиш бўйича тақиқлар жорий қилинганди.