Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ суриялик болалар таълими учун 250 миллион доллар йўналтиради
Молиявий донорлар суриялик болаларнинг ўқиши учун 250 миллион доллар ажратишга рози бўлди, бироқ дастурларни молиялаштириш учун яна 500 миллион доллар зарур, дея хабар қилди Associated Press.
Британиянинг собиқ бош вазири ва БМТнинг халқаро таълим муаммолари бўйича элчиси Гордон Браун сўзларига кўра, Туркия, Ливан ва Иорданиядаги дастурлани зудлик билан молиялаштириш лозим.
Унинг қайд этишича, халқаро ҳамжамиятнинг мақсади қочқинларнинг ҳар бир фарзанди қайси давлатда эканидан қатъи назар, мактабдаги ўрнига эга бўлишини таъминлашдан иборат.
Браун ташаббусларни молиялаштириш масаласини 2016 йилнинг 20-23 январь кунлари Давос (Швейцария)да бўлиб ўтадиган Жаҳон иқтисодий форуми ва 4 февраль куни Лондонда ўтказиладиган Сурия бўйича конференцияда кўтариб чиқмоқчи.
Декабрь ойида эса Германия қочқинлар болаларини ўқитиш учун 8,5 минг нафар ўқитувчи ёлланганини маълум қилган эди.