Жаҳон | 11:04 / 13.01.2016
2367
1 дақиқада ўқилади

Обама америкаликларнинг ҳаёти янада яхшиланганини айтди

Америка Қўшма Штатлари президенти Барак Обама 12 январь куни конгресс олдида анъанавий йиллик мурожаати билан чиқиш қилди.

2015 йил якунлари ва 2016 йилдаги асосий вазифалар тўғрисида қилинган маърузада Обама президентлик қилган йиллларда АҚШдаги ҳаёт анча хавфсиз кечгани ва мамлакат иқтисоди барқарор бўлгани таъкидлаб ўтилган.

У "Мамлакатдаги аҳвол ҳақида" номли мурожаатида "бугунги кунда кучли иқтисодга эга, хавфсизлиги таъминланган ва аввалгидан яхшироқ Американи кўриб турганини айтган.

Обам эришилган бир қатор муваффақиятлар сифатида ўз президентлиги даврида 14 миллиондан ортиқ иш ўрни яратилгани, 18 миллиондан ортиқ киши тиббий суғурта олганини келтирган.

У ўз президентлигининг охирги йилида америкаликлар ҳаётини янада яхшилаш учун муҳим қарорлар қабул қилишга тайёрлигини айтган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш