Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Обама мусулмонларга қаратилган зўравонлик ва адоватни қоралаб чиқди
АҚШ президенти Барак Обама экстремистлар томонидан амалга оширилаётган терактлар сабабли мусулмонларга йўналтирилган зўравонлик ва адоватни қоралаб чиқди.
“Қачонки сиёсатчилар мусулмонларни таҳқирлар экан, бу хорижда ёки бизнинг фуқароларимизга нисбатан бўлса ҳам, қачонки уларнинг масжидларини ҳақоратлаб, болаларини масҳараларкан, бу бизнинг хавфсизлигимизга олиб келмайди”, - деди Обама президент сифатида конгрессга қилган энг сўнгги мурожаатида.
“Бу бутун дунё кўз ўнгида обрўимизни туширади”, - дея қўшимча қилди у. Обаманинг ушбу сўзларини АҚШ президентлигига республикачилар партиясидан номзодлар, хусусан Дональд Трампга ишора ўрнида қабул қилиш мумкин. Трамп бир неча маротаба мусулмонлар тўғрисида сўзлаб, уларни АҚШга киритмасликка чақирган эди.