Жаҳон | 00:07 / 14.01.2016
5260
1 дақиқада ўқилади

Эронга қарши санкциялар 15 январда олиб ташланиши мумкин

Эрон ҳукумати жума, 15 январь куни МАГАТЭ томонидан мамлакатга тақдим этиладиган ядро дастурини тўлиқ бажариш мажбуриятларининг тақдим этилишини кутмоқда. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Аббос Арагчийнинг маълумотларига асосланиб, Bloomberg хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, бундай ҳолатда, 16 ёки 17 январь кунлари Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф ва ташқи сиёсат бўйича еврокомиссар Федирики Могерини Эронга нисбатан жорий этилган санкцияларни олиб ташлашни муҳокама этишади.

Маълум бўлишича, агар Эрондан санкциялар олиб ташланса, у хориждаги қиймати 50 млрд АҚШ доллари миқдоридаги активларига эга бўлади. шунингдек, Эрон кунига 500 минг баррель нефть экспорт қилиш имкониятини ҳам қўлга киритади.