Спорт | 12:09 / 14.01.2016
3276
1 дақиқада ўқилади

Жаҳон шахмат тожи учун учрашув 2016 йилнинг ноябрида АҚШда ўтказилади

Жаҳон шахмат тожи учун учрашув 2016 йилнинг 9-30 ноябрь кунлари АҚШда бўлиб ўтади. Бу ҳақда мусобақани ташкил қилишга масъул «Агон» компанияси хабар тарқатди.

Олдинроқ, Россия шахмат федерацияси раҳбари Андрей Филатов 2016 йилда бўлиб ўтиши керак бўлган мазкур баҳс бўйича музокаралар тўхтаб қолгани ҳақида маълум қилганди.

«Мазкур беллашувни ўтказишга масъул бўлган «Агон» компанияси шуни маълум қиладики, РШФ президенти берган маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. Учрашув 9-30 ноябрь кунлари АҚШда бўлиб ўтади. Учрашувлар бўлиб ўтадиган шаҳар борасида сўнгги музокаралар олиб борилмоқда. Шу ойдаёқ «Агон» ФИДЕ (Халқаро шахмат федерацияси) билан биргаликда учрашув бўлиб ўтадиган шаҳар номини эълон қилади», - дейилади хабарда.

Маълумот учун, амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен саналади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш