Жаҳон | 11:09 / 14.01.2016
2727
1 дақиқада ўқилади

Жакартадаги портлашлардан бири БМТ биноси олдида амалга оширилган

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида содир этилган давомли терактлардан бири БМТ биноси олдида рўй берган. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатган.

Гувоҳларнинг айтишича, портловчи қурилма БМТ биноси ва Starbucks кафеси оралиғидаги ҳудудда ҳаракатга келтирилган.

ABC телеканали маълумотига кўра, бу портлаш туфайли БМТ ходими жароҳатланган.

Охирги маълумотларга кўра шаҳарнинг 6 та нуқтасида амалга оширилган портлашлар туфайли камида 5 киши қурбон бўлган.

Ҳужумларда жами 14 нафар жангари иштирок этган.

Портлашлардан кейин отишмалар келиб чиққан. Гувоҳлар полициячиларнинг ўқ еб, йиқилганларини кўришган.

Индонезия пойтахтида олтита портлаш содир этилди

Жакартадаги терактлар амалга оширилишида 14 нафар жангари иштирок этган

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш