Жаҳон | 09:24 / 14.01.2016
3468
1 дақиқада ўқилади

Обама ва Путин Сурияда ҳукумат ҳамда мухолифат музокараларини тезлатиш зарурлигини таъкидлашди

АҚШ президенти Барак Обама ҳамда Россия президенти Владимир Путин телефон суҳбати давомида Сурияда БМТ шафелиги остида ҳукумат ва мухолифат ўртасидаги музокараларни тезлатиш зарурлигини муҳокама қилишди. Бу ҳақда Оқ уйга таяниб Gazeta.ru хабар бермоқда.

“Етакчилар БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Сурия бўйича 2254- резолюциясини зудлик билан амалга жорий этиш зарурлигини муҳокама қилишди”, - дейилади хабарда.

Маъмуриятнинг қўшимча қилишича, икки мамлакат етакчилари Сурия мухолифати ва ҳукумати ўртасида БМТ шафелиги остида, айниқса зўравонлик даражасини пасайтириш ва Сурия халқининг гуманитар эҳтиёжларини ҳал этиш бўйича натижали музокараларни тезлаштириш юзасидан қадамларни ташлаш кераклигини қайд этиб ўтишди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш