Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 00:14 / 14.01.2016
4474
1 дақиқада ўқилади
Россиянинг Карелия губернатори йўлакларни қор уюмидан тозалади
Россиянинг Карелия республикаси губернатори Александр Худилайнен ўз қўл остидаги ходимлари билан бирга чоршанба, 13 январь куни маҳаллий туғуруқхона йўлакларини қор уюмларидан тозалади. Бу ҳақда FlashNord агентлиги мухбири хабар бермоқда.
А.Худилайнен кун бошида маҳаллий амалдорларга қўлига белкурак олиб қор уюмларини тозалашга чақирди. Тушдан сўнг эса унинг ўзи униформа кийиб ишга киришиб кетди.
Губернаторнинг таъкидлашича, бу ҳеч қандай “пиар акция” эмас. Шу боис унинг матбуот хизмати ушбу тадбирни бошланишидан аввалроқ маълум қилди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш