Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 13:57 / 14.01.2016
3055
1 дақиқада ўқилади
Хитойда ядроли реакторда ишлайдиган биринчи денгиз платформаси яратилади
2020 йилга қадар Хитойда ядровий реакторда ишлайдиган биринчи тажрибавий денгиз платформасини яратиш режалаштирилмоқда. Синьхуа агентлигининг маълум қилишича, лойиҳа устида China General Nuclear Power Group компанияси иш олиб боради.
Қурилиш 2017 йилда бошланиб, уч йил давом этади. Корпорация вакилларининг сўзларига қараганда, ХХР ривожланиш ва ислоҳотлар бўйича давлат қўмитаси лойиҳани энергетик соҳадаги илмий-техник инновацияларнинг 13-беш йиллик режасига (2016-2020) киритган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш