Жаҳон | 10:18 / 14.01.2016
6387
1 дақиқада ўқилади

Японияда кучли зилзила оқибатида цунами таҳдиди эълон қилинди

Япония шимолида магнитудаси 6.7 баллга тенг зилзила содир бўлди. Мамлакат миллий метереологик бошқармасининг маълумотларига қараганда, унинг эпицентри энг шимолий префектура бўлмиш Хоккайдода жойлашган бўлиб, силкинишлар чуқурлиги 50 км ни ташкил қилган.

Яраланганлар ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Цунами таҳдиди эълон қилинди. Мутахассисларнинг айтишича, цунами сув оқимини бироз ўзгартиради, аммо қирғоқ чизиғига зарар келтирмаслиги керак.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш