Жаҳон | 11:53 / 15.01.2016
3155
2 дақиқада ўқилади

Жакартадаги терактга алоқадорлиги гумон қилинган яна 3 киши қўлга олинди

Индонезия полицияси 14 январь куни мамлакат пойтахти Жакарта шаҳрида амалга оширилган терактга алоқадорлиги гумон қилинган 3 кишини қўлга олди. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатган.

Полициячиларнинг маълум қилишича, 15 январь куни тонгида Жакарта шаҳри яқинидаги Депок ҳудудида янги ҳибсга олишлар жараёни бўлиб ўтган. Маҳаллий полиция бошлиғи Двийононинг хабарига кўра, ҳуқуқ тартибот органлари ходимларини 3 кишини сўроқ учун олиб кетган.

Маҳаллий телеканаллардан бирида полициячилар 3 нафар шахснинг қўлларига кишан таққан ҳолда олиб кетаётгани тасвирланган лавҳа намойиш этилган.

Эслатиб ўтамиз, 14 январь кунининг биринчи қисмида Жакартада ИШИД вакиллари 7та портлаш содир этишди. Портлашлардан бири Sarinah номли савдо маркази олдида, яна бири БМТ биноси ва Starbucks кафеси оралиғида содир бўлгани хабар қилинганди. Портлашлар рўй берган туманда ҳашаматли меҳмонхоналар, офис бинолари ҳамда бир қанча давлатларнинг элчихоналари жойлашган.

Теракт қурбонлари сони 17 кишини ташкил этган.

Шу куни Жакарта полицияси теракт ижрочилари сифатида 4 кишини қўлга олганди.

Индонезия полицияси: Жангарилар Жакартада Париж воқеаларини такрорлашга уринишди

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш